Хоразм вилояти Янгибозор туманида яшовчи фуқаро Ж.Қўзиева оилавий жанжал сабаб, ота уйига чиқиб кетади. Турмуш ўртоғи болаларини бермагач, у бу ишни суд орқали ҳал қилишга қарор қилади.
Албатта, болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларнинг тўғри ҳал этилиши ота-оналарнинг ва болалар ҳуқуқларини муҳофаза этади.
Фарзандларини қарздор яъни отаси Т.Маткаримовдан ундирувчи яъни онаси Ж.Қўзиеванинг тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Янгибозор тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.
Шу куннинг ўзида бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро ишини юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга маълум қилинган.
Бўлим ходимлари қарздорнинг яшаш хонадонига бориб, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларни тушунтириб, суд қарорини ихтиёрий бажариши, акс ҳолда унга нисбатан тегишли тартибда қонуний чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирдилар.
Шундан сўнг, қарздор Т.Маткаримов берилган ихтиёрий муддат ичида болаларни онасига ихтиёрий равишда топширди ва ижро ҳужжати амалда тамомланди.