Тошкент шаҳрида сифациз нефт маҳсулотларини сотувга чиқарилиши олди олинди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати хабар қилди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан нефт маҳсулотларини етказиб бериш ва уларни сотувга чиқарилиши юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида АЁҚШларда қоидабузарлик ҳолатлари аниқланмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган “С.Г.О.” МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда АИ-92 ва АИ-95-русумли автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифациз) маълум бўлди.
Бу каби ҳолат Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Э.О.П.” МЧЖга қарашли АЁҚШда ҳам аниқланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШларда камчиликлар бартараф этилгунга қадар биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.