Toshkent Invest компанияси 31 октябрдан бошлаб пойтахтга тўртта кириш дарвозасининг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича очиқ халқаро танловни бошлайди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳрига кирувчи дарвозалар шаҳарнинг Роҳат, Бектемир, Эркин ва Учқаҳрамон постлари ҳудудида ташкил этилиши режалаштирилган.
"Ушбу лойиҳа замонавий ва анъанавий ғоялар уйғунлашган ҳолда Тошкентни ўзгартириш йўлидаги яна бир қадам бўлади. Биз шу йилнинг ўзида қурилиш ишларини бошлашни режалаштирганмиз ва сизнинг ижодий куч-ғайратингиз ҳамда ғояларингиз ушбу ўзгаришларнинг асосига айланиши мумкин", — дейилади хабарда.
Танловда ўзбекистонлик ва хорижлик барча иштирокчилар қатнашиши мумкин.
Сиз ижодий жамоаларга қўшилишингиз, Ўзбекистонлик мутахассислар иштирок этадиган гуруҳлар тузишингиз мумкин, дея таъкидламоқда компания.
Танлов бўйича муҳим саналар:
- 31 октябрь — аризаларни қабул қилиш бошланиши;
- 7 ноябрь — аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати;
- 11 ноябрь — финалчилар эълон қилиниши;
- 30 ноябрь — танлов ғолибини эълон қилиш.
Иштирокчи бўлиш учун 2024 йил 7 ноябрдан кечиктирмай танловнинг инфо@tashkentinvest.com электрон манзилига ариза юбориш лозим.
Танлов ЮНEСКО тавсияларига мувофиқ ўтказилади ва ғолиблар қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:
- биринчи ўрин — 100 миллион сўм;
- иккинчи ўрин — 50 миллион сўм;
- учинчи ўрин — 30 миллион сўм.