АсосийЖамият

Андижонда 24 ёшли йигит ўзини ёқиб юборди

Андижон шаҳрида 31 октябрь куни 24 ёшли йигит устига бензин қуйиб, ўзини ёқиб юборди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

'Андижонда 24 ёшли йигит ўзини ёқиб юборди'ning rasmi

Қайд этилишича, Андижон шаҳрида яшовчи 2000 -йилда туғилган R.F.(эркак) кеча, 31 октябрь куни соат тахминан 22:40 атрофида ўзига бензин сепган ҳолда "Илғор" МФЙ Жанубий Пахтакор-1 кўчасида жойлашган пайнет шохобчасига кириб, ўзини ёқиб, жонига суиқасд қилган. У куйган жароҳатлари билан РШТЁИАМ вилоят филиалига келтирилган.

R.F.ни ўзига бензин сепиб, пайнет шохобчасига кириб, ўзини ёқиб, қайтиб чиқиб кетгани шохобчадаги ва уни ташқарисига қўйилган видеокамераларда қайд қилинган. 

Ҳозирда фуқаро R.F.ga РШТЁИАМ вилоят филиалида зарур тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.

Терговга қадар текширув давомида R.F.ga олган тан жароҳатлари бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар