АсосийЖамият

Тунда пойтахтда содир бўлган ЙТҲ оқибатида 4 нафар шахс жароҳатланди

Жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб кетилган.

'Тунда пойтахтда содир бўлган ЙТҲ оқибатида 4 нафар шахс жароҳатланди'ning rasmi

Кеча, 3 ноябрь куни соат 23:00 ларда Юнусобод тумани Чинобод  кўчасида Собалт русумли транспорт воситаси ва Мерседес-Бенз  русумли транспорт воситалари тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар қилди.

ЙТҲ натижасида Кобальт ва Мерседес-Бенз транспорт воситасининг ҳайдовчилари ва 2 нафар йўловчиларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар