АсосийЖамият

Чегарада ўзбекистонлик ҳайдовчини жароҳатлаган қозоғистонлик шахсга жиноят иши очилди

Чегарада юк машиналари тўпланиб қолгани билан боғлиқ вазият назоратга олинди.

'Чегарада ўзбекистонлик ҳайдовчини жароҳатлаган қозоғистонлик шахсга жиноят иши очилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида ўзбекистонлик ҳайдовчи пичоқлангани акс этган видео тарқалди.

Ҳолат юзасидан Транспорт вазирлиги расмий маълумот тақдим этди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 3 ноябрда Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси чегарасидаги (Қозоғистоннинг Туркистон вилояти, Сариёғоч тумани) “С.Нажимов – Казигурт” назорат-ўтказиш пунктида содир бўлган ҳодиса, шунингдек, "Курмангази" чегара ўтиш пунктида Астрахан шаҳри (Россия) йўналишида юк автотранспорт воситаларининг тўпланиб қолиш ҳолати юзасидан Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва бошқа тегишли идоралари билан музокаралар олиб борилди.

Музокараларда қозоқ томони ўзбек ҳайдовчисига жароҳат етказиш билан боғлиқ ҳодиса тегишли органлар томонидан назоратга олингани, ҳозирда Туркистон вилояти, Сариёғоч туман полиция бўлими томонидан тергов суриштирув ишлари олиб борилаётгани ва Қозоғистон Республикаси ЖКнинг 293-моддаси билан иш қўзғатилганлиги, гумондор шахс Қозоғистон фуқароси қидирилаётганлигини маълум қилди.

"Курмангази" чегара ўтиш пунктида автотранспорт воситаларининг тўпланиб қолиши ҳолатини олдини олиш бўйича эса қозоқ томони барча тегишли чораларни кўрмоқда.

    Бошқа янгиликлар