АсосийЖамият

"Қамчиқ" довонида юк автомобили ёниб кетди

Ёнғинга автомобилнинг носоз олд ғилдирагини чиқиб кетиши сабаб бўлган.

'"Қамчиқ" довонида юк автомобили ёниб кетди'ning rasmi

Ҳалокат жорий йилнинг 5 ноябрь куни соат 13:30 ларда "Қамчиқ" довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 258-километрида содир бўлган.

 ЙҲХХ Матбуот хизматининг хабар беришича, "Тошкент-Водий" йўналишида ҳаракатланиб келаётган юк автомобилининг носоз олд ғилдираги чиқиб кетиши натижасида ёнғин чиққан.

"Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Воқеа жойида "Қамчиқ" довони бўйича ЙПХ отряди ва ФВВ ходимлари ҳолатни тўлиқ назоратга олишган. 

Ушбу йўналишда ҳаракат вақтинчалик тўхтатилган. Ёнғин ўчирилгач ҳаракат зудлик билан очилади.

Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз", дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар