АсосийЖамият

Хорижга чиқиш биометрик паспортини почта хизмати орқали етказиб бериш хизмати йўлга қўйилади

Қарор билан Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

'Хорижга чиқиш биометрик паспортини почта хизмати орқали етказиб бериш хизмати йўлга қўйилади'ning rasmi

Қарор (ПҚ-380-сон, 04.11.2024 й.) билан Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар берди.

Унга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

  • хорижга чиқиш биометрик паспортини берганлик учун ундириладиган давлат божи суммасини қайта тақсимлаш;
  • хорижга чиқиш биометрик паспортини почта хизмати орқали етказиб бериш;
  • вояга етмаган шахсларга хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилганда унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахсларни болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдирганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантириш.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар