АҚШ президдентлиги учун сайловнинг дастлабки натижаларига кўра, Дональд Трамп ғалаба қозонди. Бу ҳақда Америка ОАВлари хабар тарқатмоқда. CNN'га кўра, Трамп иккинчи “тебранувчи” штат – Жоржияда 98 фоиз овозларни қайта ишлаш натижасида Трамп 50,8 фоиз, Ҳаррис – 48,3 фоиз овоз олди. Associated Press маълумотлари ҳам Трампнинг бу штатдаги ғалабаси ҳақида далолат беради.
Шундай қилиб, Трамп сайловда ғалаба қозониш учун зарур бўлган 270 сайловчидан 246 овозга эга бўлган. Лекин бу якуний расмий натижа эмас.
"Трамп АҚШ президентлик сайловида сайловчиларнинг 277 та овозига эришди (ғалаба қозониш учун 270 та овоз зарур), Камала Харрис эса 226 та овозга эга бўлди", деб ёзади Fox News.
Қатор нашрлар Трампни АҚШнинг 47-президенти деб эълон қилди.