АсосийЖамият

Фарғонада вагон устида селфи тушмоқчи бўлган 13 ёшли болани ток урди

Ҳозирда беморнинг ҳолати динамикада яхшиланиб бораётгани айтилди.

'Фарғонада вагон устида селфи тушмоқчи бўлган 13 ёшли болани ток урди'ning rasmi

Фарғона вилояти Бағдод туманида 7 синф ўқувчисини юқори кучланишли электр токи урди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 28 октябрь куни содир бўлган. Бола Бағдод туманида жойлашган 61-сонли умумтаълим мактабининг 7-синфида таҳсил олган. У белгиланмаган жойдан ўтиб, вагон устига расмга тушиш учун чиққан.

“Боланинг аҳволи жуда оғир эди. Кўрсатилган ёрдамлардан сўнг, зудлик билан жонлантириш бўлимига олиб чиқилди. Тананинг юз, бўйин кўкрак, қорин, қўл ва сон соҳаларининг 50 фоиз атрофида электр токидан куйиши, бош мия ёпиқ шикасти, бош мия чайқалиши ташхиси қўйилди. Ҳозирда беморнинг ҳолати динамикада яхшиланиб бормоқда”, – дейди шифокор.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар