АсосийСиёсат

Келгуси йилда каналларни бетонлашга 800 миллиард сўм ажратилади

Президент ҳузуридаги йиғилишда таъкидланишича, Ўзбекистонда 18 минг километр магистрал ва 94 минг километр ички каналларни бетонлаш зарур.

'Келгуси йилда каналларни бетонлашга 800 миллиард сўм ажратилади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан унумли фойдаланиш масалалари юзасидан йиғилиш бошланди, дея хабар қилмоқда Президент матбуот хизмати.

Унда ноябрь-март ойлари каналларни бетонлаш учун энг қулай вақтлиги таъкидланди. Ҳали 18 минг километр магистрал ва 94 минг километр ички каналларни бетонлаш зарур.

Каналларда йилига 13 миллиард куб метр сув йўқотилаяпти. Бу – Андижон, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Сирдарёнинг бир йил ишлатадиган сувига тенг.

Шу сабабли келгуси йилда бетонлашга 800 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

Масъул идораларга 66 та магистрал канал лойиҳаси ва экспертизасини якунлаб, қурилиш ишларини тез фурсатда бошлаш, бунга арзон цемент етказиб беришни ташкил қилиш топширилди.

Умуман, ҳокимлар олдига фермер ва кластерлар билан биргаликда 1 апрелгача 15 минг километр ички ариқларни бетон қопламага ўтказиш вазифаси қўйилди.

Мутасаддилар ҳар бир каналга ажратилаётган ҳар бир сўмни мақсадли, тежамкорлик билан тўғри ишлатиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирилди.

    Бошқа янгиликлар