Қозоғистонда аёлларнинг болаларни тарбиялашини таъминлаш мақсадида уларнинг иш кунини қисқартириш таклиф қилинди. Бу бўйича парламентда депутат Каракат Абден таклиф билан чиққан, дея хабар бермоқда zamon.uz.
Парламент мажлисида энг кўп муҳокама қилинган таклифлардан бири Скандинавия мамлакатлари амалиётига ўхшаш тарзда аёллар учун қисқартирилган иш кунини жорий этиш бўлган.
“Бу аёлларга оилага ва болаларни тарбиялашга кўпроқ вақт ажратиш имконини беради”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Абден 24 соат фаолият кўрсатувчи болалар боғчалари ва иш жойларида болалар хоналарини ташкил этиш, шунингдек, туғруқ таътилини икки йилгача узайтиришни таклиф этган.