АсосийЖамият

Самарқандда кичик ёшли бола шифохонада вафот этди

СЭС бўлими бошлиғи шифокорлар болага қўйган талваса синдроми ташхиси нотўғри эканлигини айтиб, уни овқатдан заҳарланиш сабаб вафот этганлигини таъкидлади.

'Самарқандда кичик ёшли бола шифохонада вафот этди'ning rasmi

Самарқандда кичик ёшли бола шифохонада вафот этди. Бу ҳақда zamon информацион дастурида хабар қилинди. 

Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи оиланинг 3 нафар аъзоси, яъни эр-хотин ва 5 ёшли боласи овқатдан заҳарланиш ташхиси билан ТТБнинг юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган.

Улар уй шароитида тайёрланган консервадан заҳарланган. Шифокорлар ботулизм ташхисини қўйган.

Ҳозирда беморлар шифохонада даволанмоқда. Шифокорнинг таъкидлашича, уларнинг барчаси шифохонага оғир аҳволда олиб келинган.

Онаси фарзандини муқаддам талваса синдроми билан даволанганлигини айтди. Шифокорлар ҳам боланинг ўлими овқатдан заҳарланиш эмаслигини маълум қилди.

 

    Бошқа янгиликлар