АсосийЖамият

Халқаро фан олимпиада ғолиблари моносиб тақдирланди

Ғолиблар орасида Германияда ўтказилган Халқаро немис тили олимпиадасида олтин медални қўлга киритган Иброҳимова Раййона ҳам бор.

'Халқаро фан олимпиада ғолиблари моносиб тақдирланди'ning rasmi

Бугун, 8 ноябрь куни пойтахтимизда жойлашган Абу Али Ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабда мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган Халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг устозларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир буюк сиймоларимизни гавдалантирган саҳна кўриниши билан бошланди. Тақдирлаш маросимини мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ғолибларга ўзининг самимий тилакларини билдирган ҳолда очиб берди. 2023-2024 ўқув йилида мактаб ўқувчилари томонидан халқаро фан олимпиадаларида жами 122 та медал қўлга киритилганлиги таъкидлаб ўтилди ва ушбу натижа ҳозирга қадар энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Тадбир давомида Буюк Британия, Саудия Арабистони, Миср, Қозоғистон, Ҳиндистон ва бошқа кўплаб дунёнинг ривожланган мамлакатларида кимё математика, немис тили, информатика фанларидан халқаро фан олимпиадаларда қатнашиб бронза, кумуш, олтин медалларни қўлга киритган ёшлар тақдирланди.

Шунингдек, тадбирда Жинисбек Пиязов ва Кўк чой гуруҳи томонидан куй-тароналар куйланди. Бундан ташқари энг нуфузли халқаро олимпиада ғолибларига ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова энг юқори 3 та ўрин учун олтин медал соҳибига 187,5 млн ўқитувчисига 168, 75 млн, кумуш медали ғолибига 112,5 млн ўқитувчисига 112,5 млн, учинчи ўрин бронза медали соҳибига 75 млн, ўқитувчисига 56, 25 млн сўм пул мукофотлари топширилди.

Тақдирлаш маросимида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов, халқаро олимпиада ғолиблари, устозлар, ота оналар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этишди.

Ғолиблар орасида Германияда ўтказилган Халқаро немис тили олимпиадасида олтин медални қўлга киритган Иброҳимова Раййона ҳам бор.
"Бу танловда биринчи ўринни олишим шарт эди. Чунки Ўзбекистон бу олимпиадага 2012 йилдан бери аъзо бўлиб қатнашиб келаётган бўлса ҳали ғолибликни қўлга киритмаган эди. Ҳаттоки сафар давомида ҳам тайёрланганимиз ўз мевасини берди. Юртбошимизга ҳам ўз  миннатдорчилигимни билдираман бизни тақдирлаб эътибор ва эътироф этаётганлари учун"- дейди Раййона Иброҳимова.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда Исломий банк ва молия хизматлари расман жорий этилмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.03.2026 14:39

    Ўзбекистонда Исломий банк ва молия хизматлари расман жорий этилмоқда

    Ўзбекистон молия бозорига исломий молиялаштириш тизими кириб келмоқда.

    '“Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳаси доирасида бир қатор вазифалар амалга оширилмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.03.2026 12:39

    “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳаси доирасида бир қатор вазифалар амалга оширилмоқда

    Бугунги кунда пойтахимиз ҳамда Навоий, Фарғона, Чирчиқ ва Термиз шаҳарларида ҳавонинг ифлосланиш даражаси белгиланган меъёрдан юқори бўлиши ҳолатларига саноатнинг ўсиши, углерод ёқилғиларидан кенг фойдаланиш, транспорт воситалари сонининг кўпайиши, табиий омиллар ва назоратнинг етарли эмаслиги сабаб бўлмоқда.

    'Доллар курси тушди'ning rasmi

    Жамият 25.03.2026 12:34

    Доллар курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'NASA Марсга “Ingenuity” типидаги янги робот вертолётларни юборади'ning rasmi

    Жамият 25.03.2026 08:38

    NASA Марсга “Ingenuity” типидаги янги робот вертолётларни юборади

    Мазкур миссияда “Ingenuity” туридаги робот вертолётлар ҳам етказиб берилади.

    'Амударёдаги қамишзорлар режалаштирилган тартибда ёқилмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.03.2026 07:42

    Амударёдаги қамишзорлар режалаштирилган тартибда ёқилмоқда

    Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги кичик оролчалардаги қамишзорлар юқумли касалликлар тарқалишини олдини олиш мақсадида мутасадди идоралар назорати остида ёқилмоқда.

    'Ўзбекистонда масжидлар орқали фавқулодда вазиятлар ҳақида огоҳлантириш тизими жорий этилди'ning rasmi

    Жамият 25.03.2026 06:58

    Ўзбекистонда масжидлар орқали фавқулодда вазиятлар ҳақида огоҳлантириш тизими жорий этилди

    Мамлакат бўйлаб 272 та масжидга махсус огоҳлантириш ускуналари ўрнатилди. Тизим 6,5 миллион аҳолини қамраб олади ва алоқа ёки электр узилганда ҳам ишлайди.