АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашув ўтказди

Учрашувда минтақавий масалалар, жумладан, Яқин Шарқдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

'Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашув ўтказди'ning rasmi

Навбатдан ташқари араб-ислом саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Ўзбекистон-Саудия кўп қиррали муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Ар-Риёддаги фавқулодда саммит ўз вақтида ташкил этилгани ва долзарб аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Турли даражалардаги фаол мулоқот ва алмашинувлар давом этаётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми, қўшма корхоналар сони ошиб бормоқда.

"Яшил" энергетика, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, коммуникациялар соҳасида, қишлоқ хўжалиги, саноатда янги қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.

Бўлажак олий даражадаги тадбирларга, шу жумладан 2025 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" мулоқотининг иккинчи саммитига тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон етакчиси фуқароларимиз Ҳаж ва Умра зиёратларини адо этишларига яратилган шароитлар учун Саудия Арабистони раҳбариятига миннатдорлик билдирди.

Минтақавий масалалар, жумладан, Яқин Шарқдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Шу билан Ар-Риёдга амалий ташриф доирасидаги тадбирлар якунланди, давлатимиз раҳбари Бокуга жўнаб кетди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев  Исроил томонидан Қатарга уюштирилган ракета зарбаларини кескин қоралади'ning rasmi

    Сиёсат 12.09.2025 22:14

    Шавкат Мирзиёев  Исроил томонидан Қатарга уюштирилган ракета зарбаларини кескин қоралади

    Ўзбекистон халқаро муносабатларда куч ишлатишнинг ҳар қандай шаклига ва Яқин Шарқдаги вазиятнинг янада кескинлашишига олиб келадиган қадамларга қарши — Президент.

    'Ўзбекистонда 2026 йилда аҳолини рўйхатга олиш ишлари ўтказилади'ning rasmi

    Сиёсат 11.09.2025 21:10

    Ўзбекистонда 2026 йилда аҳолини рўйхатга олиш ишлари ўтказилади

    Мамлакатда умуммиллий рўйхатга олиш охирги марта 1989 йилда ўтказилган.

    'Тошкент вилояти саноатда ҳам, қишлоқ хўжалигида ҳам энг катта салоҳиятга эга ҳудуд — Президент'ning rasmi

    Сиёсат 11.09.2025 18:48

    Тошкент вилояти саноатда ҳам, қишлоқ хўжалигида ҳам энг катта салоҳиятга эга ҳудуд — Президент

    Вилоятда сўнгги 3 йилда йиллик айланмаси 10 миллиард сўмдан кўп бўлган корхоналар сони 1,8 баробар ошиб, 1,7 мингга етган.

    'Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Бегловни қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 10.09.2025 21:03

    Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Бегловни қабул қилди

    Делегациясининг бу галги ташрифи чоғида металлургия, ускунасозлик, йўл қурилиши, фармацевтика ва соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, логистика каби соҳаларда 23 та кооперация лойиҳасини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” қабул қилинди.

    'Жорий йилдан олийгоҳлар кадрларга бўлган талабдан келиб чиқиб қабул квоталарини шакллантиради'ning rasmi

    Сиёсат 09.09.2025 15:27

    Жорий йилдан олийгоҳлар кадрларга бўлган талабдан келиб чиқиб қабул квоталарини шакллантиради

    Мутасаддиларга йил якунигача янги агентлик билан биргаликда корхоналар учун керакли касблар кесимида стандарт ва талабларни ишлаб чиқиш топширилди.

    'Касбий таълим агентлиги ташкил қилинади'ning rasmi

    Сиёсат 09.09.2025 15:15

    Касбий таълим агентлиги ташкил қилинади

    Янги агентлик битирувчиларни касбий таълим билан қамраб олинишини назорат қилади.