АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Финляндия Президенти Александр Стубб билан учрашув ўтказди

Таълим ва экология соҳасидаги алмашинувларни мустаҳкамлаш, БМТнинг Оролбўйи учун Траст жамғармаси фаолиятида Финляндиянинг фаол иштирок этиши истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

'Шавкат Мирзиёев Финляндия Президенти Александр Стубб билан учрашув ўтказди'ning rasmi

Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган COP29 саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Финляндия Президенти Александр Стубб билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Кўп қиррали Ўзбекистон-Финландия ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Фаол сиёсий ва парламентлараро алоқалар мамнуният билан қайд этилди.

Янги иқтисодий кун тартибини шакллантириш учун металлургия, электротехника, кимё, телекоммуникация ва бошқа соҳаларда саноат кооперациясини ривожлантириш дастурини тайёрлаш таклиф этилди.

Шу маънода, 2025 йил январь ойида Хельсинки шаҳрида бўлиб ўтадиган Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва бизнес форумига пухта тайёргарлик кўриш муҳимлиги таъкидланди.

Таълим ва экология соҳасидаги алмашинувларни мустаҳкамлаш, шу жумладан БМТнинг Оролбўйи учун Траст жамғармаси фаолиятида Финляндиянинг фаол иштирок этиши истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатди'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2024 12:06

    Президент Бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатди

    Абдулла Арипов номзоди депутатлар муҳокамасига тақдим этилди.

    'Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлиги учун 46,5 триллион сўм сарфланади'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2024 11:48

    Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлиги учун 46,5 триллион сўм сарфланади

    Ижтимоий аҳволи оғир 1 мингта маҳаллада инфратузилмани яхшилаш дастури амалга оширилади.

    'Ҳукумат фаолиятининг энг муҳим йўналишлари белгилаб берилди'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2024 11:10

    Ҳукумат фаолиятининг энг муҳим йўналишлари белгилаб берилди

    Инфляция даражаси 5-6 фоиз, бюджет тақчиллиги 3 фоиз доирасида бўлишига эришиш, йиллик кредитлаш ҳажмини 30 миллиард долларга олиб чиқиш асосий вазифа бўлади.

    'Келгуси 5 йилда аҳолимиз 40 миллиондан ортиши кутилмоқда — Президент'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2024 11:06

    Келгуси 5 йилда аҳолимиз 40 миллиондан ортиши кутилмоқда — Президент

    Бош вазир лавозимига тавсия этиладиган номзод қатор масалалар ижросини таъминлаш юзасидан ўз дастурини тақдим этиши кераклиги қайд этилди.

    'Бугун Бош вазир лавозимига номзод кўрилади'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2024 10:53

    Бугун Бош вазир лавозимига номзод кўрилади

    Шавкат Мирзиёев иштирокида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси бўлиб ўтмоқда.

    'Туман ва шаҳар кенгашларига ҳам ҳокимлар раислик қилмаслиги керак — Президент'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2024 12:01

    Туман ва шаҳар кенгашларига ҳам ҳокимлар раислик қилмаслиги керак — Президент

    Давлат раҳбари юқори палатани бу бўйича ислоҳотга жиддий тайёргарлик кўришга чақирди.