АсосийДунё

“Рус тилини билмайдиган мигрант болалар мактабга қабул қилинмайди”

Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин миграция сиёсатини ўзгартириш бўйича яна бир қонун лойиҳаси тайёрланаётганини айтди.

'“Рус тилини билмайдиган мигрант болалар мактабга қабул қилинмайди”'ning rasmi

Россияда рус тилини билмаган мигрант болаларни мактабларга қабул қилиш тақиқланади. Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин миграция сиёсатини ўзгартириш бўйича яна бир қонун лойиҳаси тайёрланаётганини айтди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.

Биз ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги зарур қадамларни таҳлил қилиб, ечимини кутаётган муаммоли масалаларга эътибор қаратдик. Қарор доирасида ҳукуматга меҳнат миграцияси ҳамда мигрантлар билан бирга келаётган оилалар бўйича таклифларимизни йўллаймиз, деди Володин.

Лойиҳа мигрант болаларни мактабга қабул қилишда уларнинг Россияда қонуний бўлишини ва уларнинг рус тилини билиш даражасини синовдан ўтказишни назарда тутади. Қарор лойиҳасини 20 ноябрь куни кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.

Россия президенти Владимир Путин 5 ноябрь куни рус тилини кам ёки умуман билмайдиган хорижлик болалар билан ишлаш алгоритмини ишлаб чиқишга чақирди. У рус тилини билишга қўйиладиган талаб даражаларини аниқлаш ва мустаҳкамлашни топширди.

Июль ойида “Рособрнадзор” раҳбари Анзор Музаев рус тилини билмайдиган мигрант болаларни мактабга қабул қилмасликни таклиф қилганди. У чет эл фуқаролари оилалари билан Россияга кўчиб келган бўлса ва бу ерда яшашни режалаштираётган бўлса, уларнинг фарзандлари рус тилини ўрганиши кераклигини айтган.

Июнь ойида Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш раҳбари Валерий Фадеев мактабда “рус тилини билмайдиган бирорта ҳам бола рўйхатда турмаслиги керак”лигини айтган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп АҚШ Молия вазири лавозимига миллиардер Скотт Бессент номзодини илгари сурди'ning rasmi

    Дунё 23.11.2024 11:21

    Трамп АҚШ Молия вазири лавозимига миллиардер Скотт Бессент номзодини илгари сурди

    Бу ҳақида Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида эълон қилди.

    'Трамп Европа етакчилари билан Украина масаласини муҳокама қилди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2024 17:55

    Трамп Европа етакчилари билан Украина масаласини муҳокама қилди

    АҚШнинг янги сайланган президенти кўпроқ Европа етакчиларининг фикрларини тинглаган.

    'АҚШ юзлаб Россия ташкилотлари ва шахсларига қарши санкция эълон қилди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2024 11:19

    АҚШ юзлаб Россия ташкилотлари ва шахсларига қарши санкция эълон қилди

    Энг асосий санкциялар илгари Ғарб санкцияларига дучор бўлмаган “Газпромбанк”га қаратилган.

    'Халқаро Жиноий суд Исроил бош вазирини ҳибсга олиш учун ордер берди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2024 10:34

    Халқаро Жиноий суд Исроил бош вазирини ҳибсга олиш учун ордер берди

    Шунингдек, ушбу рўйхатдан собиқ мудофаа вазири Йоав Галант ҳам жой олган.

    'Дунёда бир йилда 350 мингдан ортиқ аёл бачадон бўйни саратонидан вафот этмоқда'ning rasmi

    Дунё 21.11.2024 12:06

    Дунёда бир йилда 350 мингдан ортиқ аёл бачадон бўйни саратонидан вафот этмоқда

    ЖССТ бачадон бўйни саратонининг олдини олиш бўйича янги тавсияларни эълон қилди

    '“Ҳизбуллоҳ” омборларидан Россияда чиқарилган қуроллар топилди — ОАВ'ning rasmi

    Дунё 21.11.2024 08:42