АсосийДунё

Туркия Исроил билан савдо алоқаларини давом эттираётгани рад этилди

Алоқалар 2024 йил 2 майдан бошлаб барча маҳсулотларни қамраб оладиган шаклда бутунлай тўхтатган.

'Туркия Исроил билан савдо алоқаларини давом эттираётгани рад этилди'ning rasmi

Баъзи оммавий ахборот воситаларида чоп ва ижтимоий тармоқларда "Туркиянинг Исроил билан савдоси давом этмоқда" деган хабарлар тарқалмоқда.

Туркия элчихонаси ушбу хабарларга муносабат билдирди.

"Мазкур иддао ҳақиқатга тўғри келмайди. Туркия Исроил билан экспорт импорт операцияларини 2024 йил 2 майдан бошлаб барча маҳсулотларни қамраб оладиган шаклда бутунлай тўхтатди. Ушбу санадан кейин мамлакатимиздан Исроилга экспорт ва импорт учун божхона декларацияси рўйхатдан ўтказилмаган", - дейилади расмий хабарда.

    Бошқа янгиликлар