АсосийЖамият

Рақобат қўмитаси биржада АИ-80 бензини нархининг юқори чегарасини ўрнатди

Ноябр ойида ёқилғи нархи бир тонна учун 10 млн сўмдан ошиб кетди. Яқинда пропанга ҳам худди шундай чеклов жорий қилинди.

'Рақобат қўмитаси биржада АИ-80 бензини нархининг юқори чегарасини ўрнатди'ning rasmi

Рақобат қўмитаси товар-хомашё биржасида АИ-80 автомобил бензини нархининг юқори чегарасини белгилади. 

Қўмитанинг 12-ноябрдаги топшириғига кўра, чоршанба кунидан бошлаб АИ-80 бензини нархининг сотувчининг бошланғич нархига нисбатан 5% миқдорида ўсишига чеклов жорий этилди. Бундан ташқари, битта қўлга 4 тонна бензин сотиш чеклови ҳам сақлаб қолинади.

Шундай қилиб, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ишлаб чиқарган бензиннинг дастлабки нархи бир тоннаси учун 8 931 005 сўмни ташкил этса, жорий этилган чекловни ҳисобга олган ҳолда бир тонна бензиннинг энг юқори нархи 9 377 555,25 сўмга тенг бўлади.

Ноябр ойида АИ-80 бензинининг биржа нархи бир тонна учун 10 млн сўмдан ошиб кетди. Ҳозирги кунда ёқилғи тахминан шу нарх доирасида сотилмоқда, таклиф эса барқарор равишда 2,2 минг тоннадан юқори бўлиб турибди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россиядаги маҳбуслар жазони Ўзбекистонда ўташни сўради'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:50

    Россиядаги маҳбуслар жазони Ўзбекистонда ўташни сўради

    Маҳбуслар Россия Мудофаа вазирлиги вакиллари томонидан ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш эвазига жазодан озод қилиш ва юқори маош таклиф этилаётгани ҳақида маълум қилишди.

    '"Centrum Air" ва "Qanot Sharq" фаолияти бўйича текширув бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:29

    "Centrum Air" ва "Qanot Sharq" фаолияти бўйича текширув бошланди

    Авиақатновлар бўйича йўловчилардан тушаётган шикоятлар сони ўтган 4 ойи ичида 145 тага етган.

    'Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 17:55

    Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди

    Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.

    'Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда

    Янги тартиб ва қоидалар бўйича маълумот берилди. Эндиликда...

    'Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда

    Сирдарё вилоятида йўл-патруль хизмати ходими иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 38 ёшли аёл ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

    'Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚС "нол" ставкаси жорий қилинди'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35