АсосийЖамият

Акмал Саидов Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги янги таржимасини шарҳлади

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази моҳир мутаржим Мирзо Кенжабек томонидан таржима қилинган “Анворул-Қуръон: “Файзул-Фурқон” номли Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги еттинчи таржимасини чоп этди.

'Акмал Саидов Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги янги таржимасини шарҳлади'ning rasmi

Академик Акмал Саидов ушбу янги таржима ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларини мақоласи орқали баён этган. Мақолада юртимизда Қуръони карим маъноларини англаш ва уни тўғри англатиш йўлида олиб борилаётган хайрли ишлар, тафсир ва ишончли таржималарнинг ортиб бораётгани кишини хурсанд қилиши таъкидланган. 

 "Қуръоннинг дунёдаги турли кўплаб тилларга таржима қилиниши буюк маданий-маърифий ҳодисадир. Қуръони карим жаҳоннинг 250 дан ортиқ тилларга кўп маротаба такрор-такрор таржима қилинган. Жумладан, инглиз тилида 120 га яқин, француз тилида 120 дан ортиқ таржималари мавжуд. Шунингдек, рус тилида 20 дан ортиқ, лотин, испан, немис ва бошқа тилларда ҳам кўплаб таржималари бор. Бу таржималарнинг баъзилари маълум тилда гаплашадиган мусулмонлар учун мўлжалланган бўлса, баъзилари эса мусулмон бўлмаган шарқшунос мутахассислар ва кенг ўқувчилар оммаси учун чоп этилган. Баъзи таржималар қизиқиш ва ўрганиб кўриш натижасида юзага келган бўлса, айримлари дўстона мақсадда – самимиёна чуқур исломий эътиқод натижасида юзага келган," — дейди академик.

Мақолада маълум қилинишича, 2004 йилда Ўзбекистонда Қуръони карим кўзи ожизлар учун бўртма ҳарфларда, яъни брайл ёзувида – алоҳида кириш китоби билан чоп этилди. Бу нашр ўзининг юқори сифати, бетакрор кўриниши билан ўқувчига ҳайрат бағишлайди. Шуни таъкидлаш керакки, дунёда Қуръони каримнинг брайлча нашрига Миср Араб Республикаси ва Тунис давлатларидан сўнг учинчи бўлиб нашр этилди.

 Акмал Саидов мақола давомида  “Анворул-Қуръон: “Файзул-Фурқон”ни Мирза Кенжабек таржимасининг ўзига хос хусусиятларини ҳам санаб ўтган.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Иссиқхоналарга табиий газ бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:10

    Иссиқхоналарга табиий газ бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас

    Жамоатчилик фаоллари Тошкент туманидаги 26 та иссиқхона газ бўлишига қарамасдан нега кўмир, ўтин ва ҳашак ёқаётгани билан чиқизмоқда.

    'Наманганда 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:25

    Наманганда 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош қилинди

    Цехда электр энергияси ҳисоби учун ўрнатилган ток трансформатор қасддан узиб қўйилган.

    'Тошкентда ногиронлиги бўлган шахслар учун “Ижтимоий такси” транспорт хизмати йўлга қўйилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:33

    Тошкентда ногиронлиги бўлган шахслар учун “Ижтимоий такси” транспорт хизмати йўлга қўйилди

    Пилот лойиҳа ногиронлиги бўлган шахслар ва таянч харакатида, эшитишида муаммолари бўлган болаларга қулайлик яратиш мақсадида йўлга қўйилган.

    'Биологик фаол қўшимчалардан одамлар соғлиги янада ёмонлашгани қайд этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:08

    Биологик фаол қўшимчалардан одамлар соғлиги янада ёмонлашгани қайд этилди

    Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқларда реклама қилинаётган биологик фаол қўшимчалар, суртмалар ва дамламалардан огоҳлантирмоқда.

    'Ўзбекистонда боғча ва мактаблар учун бюджетдан 4 трлн сўм ажратилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:38