АсосийЖамият

Бир нечта маҳаллий ҳокимликлар мансабдорларига нисбатан жавобгарлик чоралари кўрилди

Очиқликка оид қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинмаган.

'Бир нечта маҳаллий ҳокимликлар мансабдорларига нисбатан жавобгарлик чоралари кўрилди'ning rasmi

Очиқликка оид қонунчилик ҳужжатларига риоя қилмаган маҳаллий ҳокимликлар мансабдор шахсларига нисбатан жавобгарлик чоралари кўрилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар қилди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Наманган ҳамда Фарғона вилоятининг туман ва шаҳарларида жорий йилнинг 3-чораги якунлари бўйича Давлат раҳбарининг ПФ-6247-сон Фармонига асосан очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни эълон қилиб борилиши ҳолати таҳлил қилинди.

Жумладан, Наманган вилоятининг Наманган, Уйчи, Учқўрғон туманлари, Фарғона вилоятининг Фарғона тумани, Қувасой ҳамда Марғилон шаҳарлари ҳокимликларининг бу борадаги фаолияти жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Маълумки, туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан 12 турдаги маълумотларни даврий равишда очиқ эълон қилиб борилиши белгиланган.

Ўрганишлар давомида қатор туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан очиқликка оид қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлашда сусткашликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Хусусан, ҳокимликлар томонидан амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги ёки маҳаллий буджетларнинг ҳар чорак якунида шакллантириладиган даромадлар ва харажатлар сметаси, режадан орттириб бажарилган қисми ва мазкур маблағлар йўналтирилган мақсадлар тўғрисидаги ва бошқа қатор муҳим маълумотлар белгиланган тартибда эълон қилиниши чоралари кўрилмаган.

Натижада, ушбу камчиликларни бартараф этиш ва қонунбузилишларига йўл қўйган масъул ходимларни жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш юзасидан Наманган ҳамда Фарғона вилоятлари ҳокимликларига тегишли кўрсатмалар берилди ҳамда 3 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди.

Агентлик томонидан давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасини мувофиқлаштириш ва доимий мониторинг қилиш, шу жумладан, уларнинг қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган маълумотларни Интернет тармоғига жойлаштириш бўйича мажбуриятларини мониторинг қилиш ишлари мунтазам давом эттирилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда ёлғиз қолган 14 ёшли қизга васий тайинланди'ning rasmi

    Жамият 07.12.2024 13:53

    Самарқандда ёлғиз қолган 14 ёшли қизга васий тайинланди

    Қиз Болалар омбудсманига телефон орқали мурожаат қилган.

    'Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида вафот этди'ning rasmi

    Жамият 07.12.2024 11:12

    Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида вафот этди

    Актриса яқинда жарроҳлик амалиётини ўтказган эди.

    'Бугун Тошкентнинг айрим кўчаларида машиналар ҳаракати чекланади'ning rasmi

    Жамият 07.12.2024 10:36

    'Кармана туманида янги қурилаётган боғча бузиб ташланди'ning rasmi

    Жамият 07.12.2024 09:31

    Кармана туманида янги қурилаётган боғча бузиб ташланди

    Ҳолатга боғчанинг сифатсиз қурилаётгани сабаб бўлган.

    'Сурхондарёда 23 ёшли аёл қизини 15 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият 07.12.2024 08:26

    Сурхондарёда 23 ёшли аёл қизини 15 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлди

    Аёлнинг мақсади қизини сотиб, уй олиш бўлган.

    'Бугун туманли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият 07.12.2024 08:12

    Бугун туманли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

    Баъзи ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин.