АсосийЖиноят

Сирдарёда ҳайдовчидан пора талаб қилган ЙПХ инспектори қамалди

Наманганда ЙПХ ходимига пора таклиф қилган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди.

'Сирдарёда ҳайдовчидан пора талаб қилган ЙПХ инспектори қамалди'ning rasmi

Сирдарё вилоятида ҳайдовчидан пора талаб қилган ЙПХ инспектори қамалди. Наманганда ЙПХ ходимига пора таклиф қилган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди. 

Сирдарё вилоятидаги ҳолатда ЙҲХХ катта инспектори йўл-транспорт ҳодисаси содир этган ҳайдовчининг ишини унинг фойдасига ҳал қилишни ва ҳодисада жабрланган йўловчилардан бирининг тан жароҳати бўйича суд тиббий экспертизасини енгиллаштиришни ваъда қилиб, 400 доллар талаб қилган.

Ҳайдовчининг бунча пули бўлмаган ва у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Унинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилиб, инспектор ўз хизмат хонасида 200 долларни олаётганида ушланган.

Инспекторнинг иши судда кўриб чиқилган. У Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 3 йил муддатга ИИОда ҳар қандай лавозимда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Наманган вилоятининг Косонсой туманида содир бўлган ҳолатда ЙПХ инспектори “Жигули” автомобилини тўхтатиб, ҳайдовчидан ҳужжатларини сўраганда у қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномасини тақдим этгани учун маъмурий баённома расмийлаштириб, транспорт воситасини жарима майдонига жойлаштирган.

Фуқаро қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси бўйича тўпланган ҳужжатларни тергов органларига юбормаслик ҳамда автомашинасини жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига 150 долларни пора сифатида таклиф қилган.

Инспектор фуқаронинг бу ҳаракатлари ноқонунийлиги ва жиноий жавобгарликни келтириб чиқариши тўғрисида уни бир неча бора огоҳлантирганига қарамай, фуқаро такроран пора таклиф қилиб келган.

ЙПХ ходими ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Наманган вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилган ва тезкор тадбир ўтказилиб, фуқаро инспекторга 100 доллар ва 600 минг сўм пулни пора тариқасида берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент вилоятида оиланинг барча аъзоларини ўлдириб, ёқиб юборган эркак устидан суд жараёни бошланди'ning rasmi

    Жиноят 15.11.2024 14:20

    Тошкент вилоятида оиланинг барча аъзоларини ўлдириб, ёқиб юборган эркак устидан суд жараёни бошланди

    Вафот этганлар эр-хотин ва уларнинг 2 нафар фарзанди, 1 нафар қиз жияни бўлган.

    'Бухоро амирлиги даврига оид тангалар хорижга олиб чиқилишининг олди олинди'ning rasmi

    Жиноят 14.11.2024 20:36

    Бухоро амирлиги даврига оид тангалар хорижга олиб чиқилишининг олди олинди

    Қарши аэропортида божхоначилар 116 дона қадимий тангани Россияга олиб кетмоқчи бўлган фуқарони қўлга олди.

    'Самарқандда 8-синф қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 14.11.2024 10:16

    Самарқандда 8-синф қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши қўлга олинди

    Иш доирасида Қўшработ тумани прокуратурасининг собиқ иш юритувчиси процессуал тартибда ушланган.

    'Тошкентда наркотик тарқатган “закладчик”лар ушланди'ning rasmi

    Жиноят 13.11.2024 20:38

    Тошкентда наркотик тарқатган “закладчик”лар ушланди

    Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Қўқонда “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 07.11.2024 09:58

    Қўқонда “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти қўлга олинди

    Ноқонуний гуруҳ аъзоларига тегишлилиги бўйича 6 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    'ФВВ, Савдо-саноат палатаси ва Экология бошқармасининг мансабдорлари пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят 06.11.2024 14:09

    ФВВ, Савдо-саноат палатаси ва Экология бошқармасининг мансабдорлари пора билан қўлга тушди

    ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Андижон вилоятларида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.