АсосийЖиноят

Тошкент вилоятида оиланинг барча аъзоларини ўлдириб, ёқиб юборган эркак устидан суд жараёни бошланди

Вафот этганлар эр-хотин ва уларнинг 2 нафар фарзанди, 1 нафар қиз жияни бўлган.

'Тошкент вилоятида оиланинг барча аъзоларини ўлдириб, ёқиб юборган эркак устидан суд жараёни бошланди'ning rasmi

Жорий йилнинг июль ойида Янгийўл туманида бир оиланинг барча  аъзолари ўлдирилиб, уйига ўт қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.

Ўшанда ёнғин бартараф этилгач, хонадонни кўздан кечириш давомида 1991 йилда туғилган  эркак, 1999  йилда туғилган аёл, 2021 ва 2022 йилда туғилган болалар, 2018 йилда туғилган қизнинг мурдалари  турли тан жароҳатлари билан топилган. Бош прокуратура маълум қилишича, вафот этганлар эр-хотин ва уларнинг  2 нафар фарзанди, 1 нафар қиз жияни бўлган.

Гумонланувчи шахс (1995 й.т.) жабрланувчи эркак (марҳум) нинг қариндоши ҳисобланиб, у ушбу жиноятни ўрталарида мавжуд бўлган қарз муносабати сабабли содир этганлиги маълум қилинган эди.  

Олий суд Матбуот хизматининг хабар беришича, бугун Тошкент вилоят судида Жиноят кодексининг 97 (қасддан одам ўлдириш), 118 (номусга тегиш), 134 (қабрни таҳқирлаш), 164 (босқинчилик) ва 173 (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган З. С. га (эркак, 1995 йилда Наманган вилоятида туғилган) оид жиноят ишини биринчи инстанциясида кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланди.

Ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.

Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Наманганда қалбаки доллар муомаласига чек қўйилди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 08:21

    Наманганда қалбаки доллар муомаласига чек қўйилди

    Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    'ЙТҲ ортидан бир кишининг ўлимига сабабчи бўлган судья қамалди'ning rasmi

    Жиноят 30.06.2025 18:35

    ЙТҲ ортидан бир кишининг ўлимига сабабчи бўлган судья қамалди

    Денов туман судининг собиқ раиси транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиб, бир фуқаронинг ўлимига сабаб бўлгани учун айбли деб топилди.

    '18 ёшли қизни четга фоҳишалик учун юбораётган аёл ушланди'ning rasmi

    Жиноят 30.06.2025 17:02

    18 ёшли қизни четга фоҳишалик учун юбораётган аёл ушланди

    53 аёл моддий жиҳатдан қийналган қизларни мўмай даромад топишга ишонтириб, шаҳвоний эксплуатация қилишни режалаштирган.

    '“Имтиёзли кредит” ниқоби ортидаги фирибгарлик фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 26.06.2025 08:59

    “Имтиёзли кредит” ниқоби ортидаги фирибгарлик фош этилди

    Фирибгар фуқародан 1000 доллар олаётганда ушланди.

    'Хоразмда терговчи пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят 25.06.2025 11:24

    Хоразмда терговчи пора билан қўлга тушди

    У лавозимидан фойдаланиб, 3000 АҚШ доллари талаб қилган.

    'Қўшни давлатлардан олиб келинган  8,2 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди'ning rasmi

    Жиноят 24.06.2025 20:42

    Қўшни давлатлардан олиб келинган 8,2 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

    Давлат хавфсизлик хизматининг бошқармалари ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида тезкор тадбирлар ўтказилди.