Бугун, 18 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Сергели тумани суди биносида Жиноят кодексининг 277-моддаси 2 қисми “в” банди ва 104-моддаси 2-қисми “у,л” бандлари билан айбланаётган Х.Захидовга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, Х.Х.Захидов, 2024 йилнинг 10 июль куни соат 14:00 ларда, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, алькогол мастлик ҳолатида Янгиҳаёт тумани, Дўстлик МФЙда жойлашган “Собрания” номли кафеда ўзининг таниши 1988 йилда туғилган Р. Зияев билан ўзаро келиб чиққан келишмовчилик натижасида жанжаллашиб, уни шиша идиши билан уриб дўппсолаган. Натижада тан жароҳати олган Р.Зияев Янгиҳаёт тумани марказий кўп тармоқли поликлиникаси травматология пунктига мурожат қилган ва “қулоқ орқа соҳаси юмшоқ тўқималарининг лат ейиши” тан жароҳатлар борлиги кўрсатиб ўтилган.
Бундан ташқари, шиша идишининг парчалари шу ерда ўтирган 1971 йилда туғилган Э. Рахмановнинг ўнг кўзига келиб тегиб тан жароҳати етказган.
ССВ СТЭ бош буюросиинг 02.08.2024 йил кунидаги хулосасига кўра, Э.Рахмановда “ўнг кўзида кўриш қобилятининг йўқолиши, ўнг кўз олмаси шакли бузилиши, ўнг кўз юқорива пасткиқовоқлари йиртилганлиги, мехнат қобилятининг 1/3 қисмининг (35%) турғун йўқотилишига кўра, ушбу жарохатларнинг оғирлик даражаси ОҒИР тан жароҳати эканлигини аниқланган.
Бугун бўлиб ўтадиган суд ишида мазкур жиноят кўриб чиқилади ва айбдорга нисбатан суд ҳукми ўқилади.