АсосийЖамият

Омбудсман шикоятлар асосида текширув ўтказиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди

Омбудсман ташкилотларнинг ёки мансабдор шахсларнинг устидан берилган шикоятларини кўриб чиқади.

'Омбудсман шикоятлар асосида текширув ўтказиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди'ning rasmi

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ-1002-сон, 15.11.2024 й.) имзоланди. 

Қонунга кўра, Омбудсман фуқароларнинг, республика ҳудудида турган чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг, юридик шахсларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини бузаётган ташкилотларнинг ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ёхуд ҳаракатсизлиги устидан берган шикоятларини кўриб чиқади ҳамда ўз текширувини ўтказиш ҳуқуқига эга.

Омбудсман мурожаат этувчига унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлиб қолган пайтдан эътиборан ёки бошқа воситалардан фойдаланган ҳамда қабул қилинган қарорлардан қаноатланмаган бўлса, унинг шикояти бўйича охирги қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан бир йил ичида берилган шикоятларни кўриб чиқади.

Қуйидагилар Омбудсманнинг таъсир чоралари ҳисобланади:

➖огоҳлантириш;

➖тақдимнома;

➖илтимоснома;

➖талабнома.

Омбудсман қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли.

Омбудсман ва унинг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво, темир йўл, автомобиль йўловчилар транспортида (бундан такси ва шаҳар йўловчилар транспорти мустасно) имтиёзли юриш ҳуқуқига эга.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Муқаддам судланган шахс 50 минг доллар билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 19.11.2024 22:56

    Муқаддам судланган шахс 50 минг доллар билан қўлга тушди

    У йўл қурилиши бўйича буюртма олиб бериш учун 50 минг АҚШ доллари талаб қилган.

    'Хоразмда ўқитувчини урган аёлга жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жамият 19.11.2024 18:46

    Хоразмда ўқитувчини урган аёлга жиноят иши қўзғатилди

    Аввалроқ, ҳолат юзасидан дастлабки маълумотларни тақдим этган эдик.

    'Россияда 13 ёшли ўзбекистонлик қизалоқ қаровсиз қолдирилган'ning rasmi

    Жамият 19.11.2024 18:38

    Россияда 13 ёшли ўзбекистонлик қизалоқ қаровсиз қолдирилган

    6 ёшида онаси билан Россияга кетган қиз бугун ватанга қайтарилди.

    'Тошкентда Lacetti ва йўловчи автобус ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият 19.11.2024 18:21

    'Наманганда ота-болалар ис газидан вафот этди'ning rasmi

    Жамият 19.11.2024 17:04

    Наманганда ота-болалар ис газидан вафот этди

    Онанинг ҳаёти сақлаб қолинган.

    'Ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди'ning rasmi

    Жамият 19.11.2024 15:23

    Ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди

    Амалдаги Ҳукумат янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради.