АсосийСиёсат

Туман ва шаҳар кенгашларига ҳам ҳокимлар раислик қилмаслиги керак — Президент

Давлат раҳбари юқори палатани бу бўйича ислоҳотга жиддий тайёргарлик кўришга чақирди.

'Туман ва шаҳар кенгашларига ҳам ҳокимлар раислик қилмаслиги керак — Президент'ning rasmi

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев янги чақириқ Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида иштирок этмоқда.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида юксак ишончга сазовор бўлиб, Сенат аъзоси этиб сайланганларни самимий муборакбод этди. Сенаторлар Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз учун тинч ва осойишта, эркин ва фаровон ҳаёт яратиш йўлида бор билим ва тажрибасини, куч ва салоҳиятини ишга солишига умид билдирди.

Йиғилишда ҳоким ҳам, кенгаш раиси ҳам, аввало, ўз ҳудудида яшаётган аҳоли манфаатларини етакчи ўринга қўйиб, бир жамоа бўлиб ишлаши лозимлиги қайд этилди.

Айни пайтда Конституцияда белгиланганидек, туман, шаҳар ва вилоятлар миқёсида қонун ҳужжатларини сўзсиз ижро этиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий,  маданий ва экологик жиҳатдан ривожлантириш учун ҳокимлар масъул ва жавобгар.

Сенат эса маҳаллий ҳокимлик ва кенгашлар ҳамжиҳат фаолият юритиши, ўзаро муносабатларини тўғри ташкил этиши учун уларга яқиндан ёрдам бериши ушбу жараёнларни тўғри ташкил этишга хизмат қилиши билдирилди.

Президент юқори палатани туман ва шаҳар кенгашларига ҳам ҳокимлар раислик қилмаслиги бўйича ислоҳотга жиддий тайёргарлик кўришга чақирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нуриддин Исмоилов Қонунчилик палатаси спикери этиб сайланди'ning rasmi

    Сиёсат 18.11.2024 11:53

    Нуриддин Исмоилов Қонунчилик палатаси спикери этиб сайланди

    Мавлуда Ходжаева спикернинг биринчи ўринбосари, Раҳимжон Ҳакимов спикер ўринбосари этиб сайланди.

    'Ўзбекистон элчиси Европа кенгаши президентига ишонч ёрлиқларини топширди'ning rasmi

    Сиёсат 16.11.2024 08:22

    Ўзбекистон элчиси Европа кенгаши президентига ишонч ёрлиқларини топширди

    Маросим доирасидаги суҳбат чоғида Шарл Мишел Европа Иттифоқининг Ўзбекистон билан ҳамкорлигини юқори баҳолади.

    'Энергия таъминоти бўйича бажарилган ишлар ва режалар кўриб чиқилди'ning rasmi

    Сиёсат 15.11.2024 19:59

    Энергия таъминоти бўйича бажарилган ишлар ва режалар кўриб чиқилди

    Шавкат Мирзиёев аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия билан узлуксиз таъминлаш, соҳа корхоналарида самарадорликни ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

    '2030 йилга бориб “Яшил” энергия ишлаб чиқаришни 40 фоизга етказамиз – вазир ўринбосари'ning rasmi

    Сиёсат 15.11.2024 17:41

    2030 йилга бориб “Яшил” энергия ишлаб чиқаришни 40 фоизга етказамиз – вазир ўринбосари

    Ўзбекистон ҳам энергияни кўп истеъмол қилувчи мамлакат бўлиб, атмосферага чиқаётган чиқиндиларнинг 70 фоизи энергетика секторига тўғри келади.

    'Қозоғистонда Ўзбекистон маҳсулотларини "Улгуржи тарқатиш маркази" очилади'ning rasmi

    Сиёсат 15.11.2024 08:51

    Қозоғистонда Ўзбекистон маҳсулотларини "Улгуржи тарқатиш маркази" очилади

    Марказ фаолияти йил охиригача йўлга қўйилиши кутилмоқда.

    'Шавкат Мирзиёев касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 14.11.2024 20:51

    Шавкат Мирзиёев касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида “Харидлар маркази” ва унинг 13 та ҳудудий филиали ташкил қилинади.