АсосийЖамият

2025 йилни “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилиш таклиф этилди

Президентнинг ушбу ташаббуси тўлиқ қўллаб-қувватланди.

'2025 йилни “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилиш таклиф этилди'ning rasmi

Президент йиғилишда бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди.

Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эррозияси, чўлланиш, қазилма ёқилғиларни беҳисоб ишлатиш глобал исишга, табиий офатларнинг кўпайишига олиб келмоқда, атроф-муҳит ва аҳоли соғлиғига зарар етказмоқда. 

Бунга жавобан мамлакатимизда уч йил аввал “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бошланди. Қўшни мамлакатлар билан биргаликда Минтақавий иқлим стратегиясини амалга оширишга киришилди. Пойтахтимизда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети ташкил этилди. 

Шунингдек, Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан бу борада қабул қилинган иккита муҳим резолюциянинг ташаббускори бўлди. Айни вақтда “яшил” энергетика иқтисодиётимиз драйверларидан бирига айланмоқда.

Эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентдаги “Анҳор”да эркак кишининг жасади топилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:26

    Тошкентдаги “Анҳор”да эркак кишининг жасади топилди

    Бош прокуратура darakchi.uz’га воқеа тафсилотларини маълум қилди.

    '“Заправкалар”да газ бор-йўқлигини аниқлаб берувчи илова ишга туширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:14

    “Заправкалар”да газ бор-йўқлигини аниқлаб берувчи илова ишга туширилди

    Мобиль илова дастури автоматлаштирилган ҳолда янгилаб борилади.

    'Дорихоналар истеъмолчилардан 7 млрд сўмдан зиёд пул ортиқча олган'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:02

    Дорихоналар истеъмолчилардан 7 млрд сўмдан зиёд пул ортиқча олган

    Рақобат қўмитаси дорихоналарни огоҳлантирди.

    'Газ сарфи ва харажатларини онлайн режимда кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилди.'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:50

    Газ сарфи ва харажатларини онлайн режимда кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилди.

    Иловани Android ҳамда iOS операцион тизими қурилмалари орқали юклаб олиш мумкин.

    'Ўзбекистоннинг Қозоғистон ва Тожикистон билан чегарасидан ID-карта орқали ўтиш мумкин бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:45

    Ўзбекистоннинг Қозоғистон ва Тожикистон билан чегарасидан ID-карта орқали ўтиш мумкин бўлади

    Шу мақсадда президент Ташқи сиёсат концепциясини янги таҳрирда қабул қилиш зарурлигини таъкидлади.

    'Барқарорлик рейтинги Солиқ кодексига киритилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:42

    Барқарорлик рейтинги Солиқ кодексига киритилди

    Энди ”ААА” тоифадаги тадбиркорлик субъектларида солиқ текширувлари ўтказилмайди.