АсосийЖамият

“Заправкалар”да газ бор-йўқлигини аниқлаб берувчи илова ишга туширилди

Мобиль илова дастури автоматлаштирилган ҳолда янгилаб борилади.

'“Заправкалар”да газ бор-йўқлигини аниқлаб берувчи илова ишга туширилди'ning rasmi

“Avto24” – ёқилғи қуйиш, газ тўлдириш ва электр қувватлаш шохобчалари ҳақида маълумот берувчи илова тест синовида ишга туширилди.

Сир эмас, ҳар йили куз-қиш мавсумида автомобиль ҳайдовчилар бошқаларга нисбатан кўпроқ азият чекишади. Уларнинг асосий муаммоси куннинг совуқ пайтларида қаерда ёқилғи қуйиш ёки автомобилини сиқилган ҳамда суюлтирилган газ билан тўлдириш мумкинлигини аниқлаштиришнинг имконсизлигида эди.

Ва ниҳоят эндиликда бундай муаммоларга барҳам бериладиган бўлди.

Энергетика вазирлиги ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан ҳар бир ҳудуддаги энг яқин ёқилғи қуйиш, автомобилни сиқилган ёки суюлтирилган газ билан тўлдириш ва электромобиллар учун қувватлантириш шохобчаларини топиш, нархларни таққослаш, борар манзили ҳамда вақтини аниқ режалаштириш имконини берувчи “Avto24” мобиль иловаси тест синовида ишга туширилди.

Айни пайтда истеъмолчилар мазкур иловани Android ва iOS операцион тизими қурилмалари орқали бепул юклаб олишлари мумкин.

“Avto24” иловаси автомобиль эгаларига худудлардаги барча ёқилғи ҳамда қувватлаш шохобчаларини битта харитада тезда топиш, реал вақт режимида ҳозирги вақтда мавжуд ёқилғининг нархи, захираси ва қулайликлари ҳақида аниқ маълумотга эга бўлиш, электромобиль эгалари учун махсус қувватлаш пунктларининг локацияларини аниқлаш сингари имкониятларни тақдим этади.

Шунингдек, истеъмолчилар илова орқали ўзларига маъқул манзилнинг рейтингини кўтариш, ёқилғи сифати ҳамда нархи ҳақида шарҳ қолдиришлари ҳам мумкин бўлади.

Мобиль илова дастури автоматлаштирилган ҳолда янгилаб борилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентдаги “Анҳор”да эркак кишининг жасади топилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:26

    Тошкентдаги “Анҳор”да эркак кишининг жасади топилди

    Бош прокуратура darakchi.uz’га воқеа тафсилотларини маълум қилди.

    'Дорихоналар истеъмолчилардан 7 млрд сўмдан зиёд пул ортиқча олган'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:02

    Дорихоналар истеъмолчилардан 7 млрд сўмдан зиёд пул ортиқча олган

    Рақобат қўмитаси дорихоналарни огоҳлантирди.

    'Газ сарфи ва харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилди.'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:50

    Газ сарфи ва харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилди.

    Иловани Android ҳамда iOS операцион тизими қурилмалари орқали юклаб олиш мумкин.

    'Ўзбекистоннинг Қозоғистон ва Тожикистон билан чегарасидан ID-карта орқали ўтиш мумкин бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:45

    Ўзбекистоннинг Қозоғистон ва Тожикистон билан чегарасидан ID-карта орқали ўтиш мумкин бўлади

    Шу мақсадда президент Ташқи сиёсат концепциясини янги таҳрирда қабул қилиш зарурлигини таъкидлади.

    '2025 йилни “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилиш таклиф этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:50

    'Барқарорлик рейтинги Солиқ кодексига киритилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:42

    Барқарорлик рейтинги Солиқ кодексига киритилди

    Энди ”ААА” тоифадаги тадбиркорлик субъектларида солиқ текширувлари ўтказилмайди.