АсосийЖиноят

Буюк Британияга ишга юбориш учун 12 минг АҚШ доллари олган шахс ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.

'Буюк Британияга ишга юбориш учун 12 минг АҚШ доллари олган шахс ушланди'ning rasmi

Тадбирда Наманган вилоятининг Косонсой  шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган У.С.  Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, ўзининг мансабдор танишлари орқали уларни Буюк Британия давлатига ишлаш учун юборишни қилган. 

Бунинг учун зарур бўладиган ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда виза олишда ёрдам беришини айтиб, эвазига 12 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси
3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боримоқда.

    Бошқа янгиликлар