АсосийЖиноят

Қобул Дусовга суд ҳукми эълон қилинди

Унинг жиноят содир этишдаги айби далиллар билан тўлиқ исботланган.

'Қобул Дусовга суд ҳукми эълон қилинди'ning rasmi

Бугун жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақида Олий суд Матбуот котиби хабар бермоқда.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судьяси С. Мамадиев раислигида биринчи инстанцияда кўриб чиқилган.

Суд судланувчининг жиноят содир этишдаги айби жабрланувчининг кўрсатмасидан ташқари, жиноят ишида тўпланган далиллар билан, яъни жабрланувчиларнинг аризаси, тушунтириш хатлари, гувоҳларнинг кўрсатмалари, судга доир лингвистик экспертизалар хулосалари, ёзувлар скриншоти, Facebook ижтимоий тармоғидаги “Кабул Дусов” номли профилни ва Telegram мессенжеридаги “Kobul Dusov | RASMIY KANAL” номли канални кўздан кечириш баённомаси, судга доир комплекс экспертизалар хулосалари ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблади.

Суд ҳукмига мувофиқ К. Дусов жабрланувчи Ф. Боқиевга нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Жиноят кодексининг 48-1-моддасига (озодликни чеклаш) асосан К. Дусовга сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 21:00 дан эрталабки соат 07:00 га қадар яшаш жойидан чиқиш чекланиши ва унга қўшимча интернетдан фойдаланмаслик, оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик, ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш ҳамда маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик каби тақиқлар юкланиши белгиланган.

Мазкур жиноят иши бўйича манфаатдор тарафларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари мавжудлиги тушунтирилган.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Буюк Британияга ишга юбориш учун 12 минг АҚШ доллари олган шахс ушланди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 14:47

    Буюк Британияга ишга юбориш учун 12 минг АҚШ доллари олган шахс ушланди

    Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.

    'Тошкент вилоятида оиланинг барча аъзоларини ўлдириб, ёқиб юборган эркак устидан суд жараёни бошланди'ning rasmi

    Жиноят 15.11.2024 14:20

    Тошкент вилоятида оиланинг барча аъзоларини ўлдириб, ёқиб юборган эркак устидан суд жараёни бошланди

    Вафот этганлар эр-хотин ва уларнинг 2 нафар фарзанди, 1 нафар қиз жияни бўлган.

    'Бухоро амирлиги даврига оид тангалар хорижга олиб чиқилишининг олди олинди'ning rasmi

    Жиноят 14.11.2024 20:36

    Бухоро амирлиги даврига оид тангалар хорижга олиб чиқилишининг олди олинди

    Қарши аэропортида божхоначилар 116 дона қадимий тангани Россияга олиб кетмоқчи бўлган фуқарони қўлга олди.

    'Сирдарёда ҳайдовчидан пора талаб қилган ЙПХ инспектори қамалди'ning rasmi

    Жиноят 14.11.2024 18:00

    Сирдарёда ҳайдовчидан пора талаб қилган ЙПХ инспектори қамалди

    Наманганда ЙПХ ходимига пора таклиф қилган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди.

    'Самарқандда 8-синф қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 14.11.2024 10:16

    Самарқандда 8-синф қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши қўлга олинди

    Иш доирасида Қўшработ тумани прокуратурасининг собиқ иш юритувчиси процессуал тартибда ушланган.

    'Тошкентда наркотик тарқатган “закладчик”лар ушланди'ning rasmi

    Жиноят 13.11.2024 20:38

    Тошкентда наркотик тарқатган “закладчик”лар ушланди

    Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.