Украина Курск вилоятининг босиб олинган ҳудудларининг 40 фоизини йўқотди, юея ёзмоқда "Zamon.uz".
"Биз ҳозирда тахминан 800 квадрат километр ҳудудни назорат қиляпмиз, агар бу ҳарбий нуқтаи назардан ўзини оқлайдиган бўлса, биз бу ҳудудни назоратимиз остида ушлаб турамиз", — дея аниқлик киритди Украина Бош штабидаги вакил.
Шунингдек, у Курск вилоятига 11 мингга яқин КХДР ҳарбийлари келганини тасдиқлади. Бироқ манбанинг айтишича, Шимолий Корея аскарларининг асосий қисми ҳамон жанговар тайёргарликдан ўтмоқда.
Журналистларга кўра, Украина қўшинлари Курск вилоятига бостириб кирганидан сўнг Россия армияси ҳудуд яқинида 59 мингга яқин аскарни жамлаган. Шимолий Корея аскарлари ҳам шу ҳисобга киради.