Грузия пойтахтида парламент сайловлари натижаларига қарши янги норозилик намойишлари бошланди, дея ёзмоқда "Zamon.uz".
Намойишчилар Тбилисининг “Қаҳрамонлар” майдонини тўсиб қўйишди, бу ҳудудда полициячилар ҳам йиғилган. Намойишчилар парламент сайловлари сохталаштиришларсиз, қайтадан ўтказилишини талаб қилмоқда.
Бундан ташқари, Грузиянинг Батуми шаҳрида ҳам норозилик намойиши бошланди. Одамлар Конституциявий суд идораси олдида тўпланишди.