Анталия аэропортида Россиянинг Sukhoi Superjet 100 самолёти қўниш чоғида ёниб кетди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар қилди.
Маълум қилинишича, “Азимут” авиакомпаниясига тегишли самолёт Сочидан учиб келган. Дастлабки тахминларга кўра, ёнғинга двигателдаги носозлик сабаб бўлган. Ёнғин зудлик билан ўчирилган.
Қайд этилишича, самолёт бортида 100 га яқин одам бўлган, ҳеч ким жабрланмаган.