АсосийЖамият

Онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади

Президент қарорига кўра, 30–65 ёшдаги аёлларнинг электрон рўйхати шакллантирилади.

'Онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади'ning rasmi

“Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-402-сон, 22.11.2024) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Қарорга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинида 30–65 ёшдаги аёлларнинг электрон базаси (рўйхати) шакллантирилади, уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизими яратилади.

Ҳар йили 30–50 ёшдаги аёлларда бачадон бўйни саратони скрининги одам папилломаси вирусини полимераза занжирли реакция текшируви усули орқали аниқлаш ҳамда суюқлик цитологияси усулида текшириш йўли билан амалга оширилади.

30–65 ёшдаги аёллар ҳар 2 йилда бир маротаба тиббиёт ходимлари томонидан бирламчи саралашдан ўтказилади.

Скрининг натижасида онкологик касалликка чалинганлиги аниқланган беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ харажатлар бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.

2025 йил 1 январдан бошлаб:

  • онконазорат хоналари учун акушер-гинеколог шифокор ҳамда мобиль ва стационар маммографлар ишини 2 та сменада ташкил этиш учун рентген-лаборантлар штатлари жорий этилади;
  • Маммография тасвирини ўқиш маркази ташкил этилади;
  • одам папиллома вируси диагностикаси учун қўлланадиган тест тизимлари сифатини назорат қилиш бўйича референс-лаборатория фаолияти йўлга қўйилади;
  • бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони скринингига нодавлат тиббиёт ташкилотлари жалб қилинади.

2025 йил 1 майга қадар:

  • бачадон бўйни саратони скрининги ва кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш сифатини баҳолаш ва мониторинг қилиб бориш тизими;
  • скрининг дастурига киритилган аёллар билан қайта алоқа қилиш тизими жорий этилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Долларнинг расмий курси тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:22

    Долларнинг расмий курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди.

    'Ўзбекистон бош вазири ёрдамчиси ўзгарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:05

    Ўзбекистон бош вазири ёрдамчиси ўзгарди

    Ашуров Сарвар Ғаниевич Бош вазирнинг ёрдамчиси – Бош вазир қабулхонасининг мудири лавозимидан озод қилинди.

    'Андижон давлат техника институти ташкил этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:57

    Андижон давлат техника институти ташкил этилади

    Бу ҳақда Президент томонидан қабул қилинган қарорда нималар назарда тутилган?

    'Аввал иссиқ кейин эса совуқ ва ёмғир-қор…'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:42

    Аввал иссиқ кейин эса совуқ ва ёмғир-қор…

    Ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

    'Тошкентда тунда “Spark” юқори тезликда “Epica”га урилиб, ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:21

    'Энди жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:20

    Энди жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади

    Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби белгиланди