АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда 29 та “iPhone”ни ноқонуний олиб кираётган шахс ушланди

Смартфонларнинг умумий қиймати 400 млн сўмни ташкил қилмоқда.

'Тошкентда 29 та “iPhone”ни ноқонуний олиб кираётган шахс ушланди'ning rasmi

“Тошкент-АЭРО” ИБК Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан 29 дона “Iphone”ларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

“Тошкент-АЭРО” ИБК Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан Яккасарой туманида тезкор-қидирув тадбири ўтказилди. Бу ҳақда "Тошкент-АЭРО" ИБК Матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Lacetti русумли автомашинаси кўздан кечирилганда, машинанинг олд қисмида  5 дона “iPhone 16 Pro Max”, 7 дона “iPhone 16 Pro”, 8 дона “iPhone 15 Pro Max”, 9 дона “iPhone 15 Pro” русумли, жами 29 дона божхона расмийлаштирувидан ўтказилмаган, муқаддам республика ҳудудига ноқонуний йўллар билан олиб кирилган уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди. Фуқаро мазкур телефонларни “шартли харидор”га сотаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан тўхтатиб қолинди. 

Смартфонларнинг умумий қиймати 400 млн сўмни ташкил қилмоқда. 

 Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 Маълумот ўрнида, “Тошкент-АЭРО” ИБК томонидан жорий йилнинг 11 ойи мобайнида 213 та ҳолатда жами 14 млрд сўмлик 4 419 дона уяли алоқа воситаларининг ноқонуний олиб ўтилиши олди олинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Навоийда 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 16:15

    Навоийда 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди

    Судда сўз олган ҳайдовчи ўз айбига иқрор бўлиб, ҳодиса сув ичиш вақтида чалғиб қолгани сабабли юз берганини айтган.

    'Осиё мундиални мағлубиятсиз бошлади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 15:46

    Осиё мундиални мағлубиятсиз бошлади

    Энди навбат Ўзбекистонга.

    'Туркиялик актриса Эже Иртем вафот этди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:04

    Туркиялик актриса Эже Иртем вафот этди

    Актрисанинг ўлими унинг туғилган куни нишонланганидан бир кун ўтиб содир бўлган.

    'Банкоматдаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:46

    Банкоматдаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади

    Тимур Ишметовнинг айтишича, 2025 йилда банкоматлар орқали жами 341 миллион операция амалга оширилган бўлиб, муаммоли транзакциялар улуши 0,08 фоизни ташкил этган.

    'Сирдарёда меҳмонхона 631 миллион сўмлик газни ноқонуний ишлатгани аниқланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:44

    Сирдарёда меҳмонхона 631 миллион сўмлик газни ноқонуний ишлатгани аниқланди

    Беш ҳудудда газ ва электр энергиясини талон-торож қилиш ҳолатлари фош этилди.

    'Бразилияда икки вертолёт тўқнашди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:34

    Бразилияда икки вертолёт тўқнашди

    Қурбонлар орасида Оливер Три бўлиши мумкин.