АсосийДунё

Туркияда сохта 50 ва 100 долларлик купюралар тарқалмоқда

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси огоҳлантириш билан чиқди.

'Туркияда сохта 50 ва 100 долларлик купюралар тарқалмоқда'ning rasmi

Сўнгги пайтларда Туркияда сохта 50 долларлик купюралар, баъзан эса 100 долларлик купюралар тарқалиши ҳақида хабарлар келиб тушмоқда. Шу муносабат биланЎзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси фуқароларни қуйидаги масалаларда огоҳ бўлишга чақирмоқда:

Сотиб олишда ва қабул қилишда диққатли бўлинг!

   - Долларни фақат расмий банклар ёки лицензияли валюта айирбошлаш нуқталарида қабул қилинг.

   - Текширув ускуналаридан фойдаланинг, айниқса, катта миқдордаги долларни қабул қилганингизда.

   - Қўлма-қўл пул айирбошлашдан сақланинг.

Қонунчилик ва ҳуқуқий маслаҳатлар

   - Сохта купюраларни қабул қилиш ёки тарқатиш қасддан амалга оширилса, Туркия қонунчилигида оғир жазо белгиланган.

   - Агар шубҳали купюраларга дуч келсангиз, зудлик билан маҳаллий полиция ёки консулхонага мурожаат қилинг.

Сохта пул тарқалиши билан боғлиқ вазиятларда эҳтиёт бўлинг ва шубҳали вазиятларда доимо текширувга мурожаат қилинг.

    Бошқа янгиликлар