АсосийЖамият

Давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади

Бу ҳақда Президент қарори қабул қилинди.

'Давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади'ning rasmi

“Маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-400-сон, 22.11.2024) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Қарорга кўра, давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи қуйидаги миқдорларда оширилади:

  • 2025 йил 1 январдан бошлаб – 20 фоизга;
  • 2025 йил 1 июлдан бошлаб – яна 15 фоизга оширилади.

Давлат маданият муассасалари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг иш самарадорлигини баҳолаш (KPI) тизими жорий қилинади.

    Бошқа янгиликлар