Тел-Авив университети тадқиқотчилари COVID-19 га қарши бурун спрейи шаклида инновацион вакцина ишлаб чиқди. Ундан фойдаланиш қулай бўлиб, вируснинг барча асосий вариантларига қарши самарали ва хона ҳароратида сақланиши мумкин. Бу ҳақда "zamon.uz" ёзмоқда.
Технология бурун бўшлиғидаги ҳимоя ҳужайраларини фаоллаштирадиган вирусли пептидларни ўз ичига олган нанозаррачалардан фойдаланади. Вируслар соғлом танага бурун орқали киради ва таъсир қилади.
Интраназални қабул қилиш усули ҳам эмлаш жараёнини осонлаштиради, айниқса, инъекциядан қўрққанлар учун.
Янги ишланма оммавий эмлаш учун пандемияга қарши курашда муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.