АсосийЖамият

Ўрта тадбиркорлик субъектлари 10 ойда 20 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлади

Шундан 352,7 млрд сўми 20 та корхона ҳисобига тўғри келмоқда.

'Ўрта тадбиркорлик субъектлари 10 ойда 20 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлади'ning rasmi

Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, 2024 йил январь-октябрь ойларида 19 206 та ўрта тадбиркорлик субъекти томонидан 20,5 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган. 

Шундан, 352,7 млрд сўми 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 1,5 трлн сўмдан зиёд, қўллаган солиқ имтиёзлари 23,8 млрд сўмни ташкил этган.

ТОП-20 ўрта тадбиркорлик субъектлари қуйидаги инфографикада батафсил келтирилган.

Улар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида: 

ҚҚС – 134,7 млрд сўм; 

фойда солиғи – 58,8 млрд сўм; 

аксиз солиғи - 55,5 млрд сўм;

ЖШОДС - 47,8 млрд сўм;

ижтимоий солиқ - 40,7 млрд сўм;

бошқа солиқлар - 15,3 млрд сўм.ни ташкил этмоқда.

    Бошқа янгиликлар