АсосийЖамият

Ўзгидромет тезкор ахборот эълон қилди

Кучли ёмғир ёғиши, баъзи ҳудудларда қорга айланиши, айрим жойларда эса сел юзага келиши кутилмоқда.

'Ўзгидромет тезкор ахборот эълон қилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 29 ноябрь-2 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

29 ноябрь-1 декабрда республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. 30 ноябрь-1 декабрда айрим жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 1-2 декабрга келиб, 3 даража совуқ-2 даража илиқни, кундуз кунлари 3-8 даража илиқни, шимолда кечалари 3-8 даража совуқни, кундуз кунлари 2 даража совуқ-3 даража илиқни ташкил этади.

Республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 29 ноябр-1 декабр кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар