Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида пиротехника буюмларининг муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирида Чилонзор тумани, “Бешқўрғон” МФЙ ҳудудида яшовчи М.К.нинг (муқаддам судланган) хонадонидан янги йил байрами арафасида сотиш мақсадида олиб келинган умумий баҳоси 658,6 млн сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган 4 440 дона “Creative Color Smoke” номли ҳамда 20 127 дона номи ёзилмаган пиротехника буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.