АсосийЖамият

Самарқандлик эркак салкам 3 метрли питонни уйида сақлаб келган

Ўзбекистонга ноқонуний йўл билан олиб кирилган ушбу илон билан шу пайтга қадар мактабларда томоша кўрсатиб келинган.

'Самарқандлик эркак салкам 3 метрли питонни уйида сақлаб келган'ning rasmi

Иштихон туманида яшовчи фуқаро Б.М томонидан Халқаро қизил китобга киритилган Йўлбарс питонини сақлаб келиб таълим масканларида томошалар қуйиб келаётганлиги маълум бўлди. Бу ҳақида вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Мазкур ҳолат туман ИИБ томонидан аниқланган ва Самарқанд вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига хабар берилган.

Қайд этилишича, питоннинг узунлиги 2.78 метр эни 28 см.

Маъумот ўрнида, ушбу турдаги питонларнинг тана узунлиги жинсга (урғочилар одатда эркакларникидан каттароқ) ва турмуш тарзига қараб 1,5 дан 4 метргача ёки ундан кўп ўзгариши мумкин. Қайд этилган энг катта узунлик 4,6 М, вазни эса 52 кг. ранги ўзгарувчан бўлиб, тутқунликда 25 йилгача умри кўришади.

Ҳозирда питон Зарафшон миллий табиат боғи реабилитация марказида боғ мутахассислари томонидан махсус кўрикдан ўтказилмоқда ва вақтинча сақланмоқда.

    Бошқа янгиликлар