2025 йилда Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган IV Осиё ўсмирлар ўйинлари Баҳрайнга кўчирилди.
Бу қарор Ижроия кенгашининг жорий йил 2 декабрдаги йиғилишида қабул қилинган.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси 2025 йилнинг сентябрида бўлиб ўтадиган мусобақа мезбонлигидан воз кечиши ҳақида хат йўллаган. Бунга Тошкентдаги Олимпия шаҳарчаси қурилиши ўз вақтида якунланмаслиги сабаб сифатида кўрсатилган.
Баҳрайн олимпия қўмитаси, спорт майдончалари, турар жой ва тиббий хизматлар нуқтаи назаридан 2025 йилда мусобақани ўтказишга тайёр эканлигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябр ойида мамлакатимизга келган Осиё Олимпия кенгаши Бош директори, Бутунжаҳон сув спорти турлари федерацияси (World aquatics) президенти Ҳусайн Ал Мусаллам Тошкентда ёшлар Осиё ўйинларига олиб борилаётган тайёргарлик билан батафсил танишиб чиққан эди.