АсосийЖамият

“Дом”ларнинг қозонхоналарига иссиқлик энергияси етказиб бериш учун газ тарифлари камайтирилди

1 майдан белгиланган тарифга кўра, тўловлар ва ҳисоб-китоблар 4 баробаргача қиммат ҳисобланаётган эди.

'“Дом”ларнинг қозонхоналарига иссиқлик энергияси етказиб бериш учун газ тарифлари камайтирилди'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сон қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 1 май кунидан табиий газ учун базавий меъёр ва тарифлар белгиланган эди. 

Шунингдек, 2024 йил 31 майдаги Вазирлар Маҳкамасининг 319-сонли қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг 111-бандига асосан, маиший истеъмолчини газ билан таъминлаш учун табиий газдан фойдаланадиган идоравий ва муниципал уй-жой фондига, юридик шахслар ётоқхоналарига, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига ҳамда аҳоли эҳтиёжлари учун локал қозонхоналарга етказиб бериладиган табиий газ бўйича тўловлар ва ҳисоб-китоблар коммунал-маиший истеъмолчилар учун белгиланган тарифлар ва шартлар асосида амалга оширилиши қайд этилган.

 Мазкур талаб асосида аҳоли эҳтиёжлари учун иссиқлик энергияси етказиб беришда локал қозонхоналар табиийки, меъёрдан ортиқ табиий газ истеъмол қилинган бўлиб, тўловлар ва ҳисоб-китоблар 4 баробаргача қиммат тарифларда ҳисобланиб келинган. Бунинг оқибатида аҳоли локал қозонхоналар орқали иссиқлик энергиясидан фойдаланишда қиммат нархларда тўлаш лозим бўлган. 

Ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида, Рақобат қўмитаси томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда таклифлар ишлаб чиқилиб, Ҳукуматга киритилган эди. Ушбу таклифларни инобатга олиб Вазирлар Маҳкамасининг 319-сонли қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг 111-бандига тегишли ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Натижада маиший истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш учун табиий газдан фойдаланадиган идоравий ва муниципал уй-жой фондидаги, юридик шахслар ётоқхоналаридаги, кўп квартирали уйларни бошқариш органларидаги локал қозонхоналарга етказиб бериладиган табиий газ бўйича тўловлар ва ҳисоб-китоблар маиший истеъмолчилар учун базавий меъёр бўйича белгиланган тариф асосида (яъни амалда 650 сўм) амалга оширилиши қайд этилди.

Эндиликда, аҳоли эҳтиёжлари учун юқоридаги субъектлардаги локал қозонхоналар орқали иссиқлик энергияси етказиб бериш хизматлари тарифлари мутаносиб равишда камайишига хизмат қилади. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тиббиёт муассасаларида 37 мингдан ортиқ фуқарога кафолатланмаган хизмат кўрсатилгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:06

    Тиббиёт муассасаларида 37 мингдан ортиқ фуқарога кафолатланмаган хизмат кўрсатилгани аниқланди

    Рақобат қўмитаси давлат тиббиёт муассасалари ва хусусий клиникалардаги ҳолатни ўрганди.

    'Тошкентдаги иккита мактабда “Гепатит А”аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:22

    Тошкентдаги иккита мактабда “Гепатит А”аниқланди

    Икки мактабда ҳам эпидемиологик суриштирув ва санитария назорати ўтказилган.

    'Тошкентда “Инсон ҳуқуқлари уйи” очилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:36

    Тошкентда “Инсон ҳуқуқлари уйи” очилди

    “Инсон ҳуқуқлари уйи”нинг фаолият бошлаши айни конституциявий норманинг рўёбга чиқарилиши билан боғлиқ йирик амалий тадбир ҳисобланади.

    'Бугун Ўзбекистонда туманли об-ҳаво бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:09

    Бугун Ўзбекистонда туманли об-ҳаво бўлади

    Ҳарорат 5-9 даража атрофида бўлади.

    'Тошкент халқаро аэропортида самолётларни қабул қилишга чекловлар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият 03.12.2024 19:49

    'Оксфорддаги Ўзбекистонга оид хазиналар'ning rasmi

    Жамият 03.12.2024 19:22

    Оксфорддаги Ўзбекистонга оид хазиналар

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги делегация Оксфорд Ислом тадқиқотлари марказига ташриф буюрди.