Таэквондо WТ бўйича икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони Улуғбек Рашитов жорий йил жаҳон миқёсида йилнинг энг яхши эркак таэквондочиси деб топилди. Соврин спортчига Гонконгда ўтаётган пумсе бўйича жаҳон чемпионати арафасида топширилди.
Ушбу номинация ғолиби бутун дунё бўйича овоз бериш йўли билан аниқланди.
Эътиборлиси, бу ўзбек таэквондочиларининг жаҳон миқёсида илк бор мана шундай нуфузли совринни қўлга киритиши бўлди. Боиси, шу пайтгача ҳеч бир ўзбекистонлик спортчи Бутунжаҳон таэквондо федерацияси томонидан бундай эътирофга сазовор бўлмаган эди.