АсосийЖамият

Президент Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди

Суҳбатда Энергетика ва сувдан фойдаланиш соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳокама қилинди.

'Президент Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов 5 декабрь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.

Туркман халқининг миллий етакчиси давлатимиз раҳбарига Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Илгари эришилган келишувлар ижросининг бориши ва бўлажак олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик масалалари томонларнинг эътибор марказида бўлди.

Ўзаро мулоқот ва алмашинувлар сезиларли фаоллашгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Ўтган ойда Туркманистонда Ҳудудлар форуми, саноат кўргазмаси ва Ўзбекистон маданияти кунлари муваффақиятли ўтказилди. Бундан ташқари, Ашхобод шаҳрида атоқли мутафаккир ва шоир Махтумқули Фироғий асарларининг ўзбек тилидаги тўплами тақдимоти ва ҳамда унга бағишлаб биргаликда суратга олинган бадиий фильм намойиши бўлиб ўтди.

Йил бошидан буён товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард доллардан ошди. Юк ташишлар, шу жумладан Туркманбоши порти орқали кўпаймоқда. "Шовот - Тошовуз" чегараолди зонаси қурилиши давом этмоқда. Саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа йўналишларда кооперация кенгаймоқда.

Энергетика ва сувдан фойдаланиш соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Жорий халқаро вазият ва минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Суҳбат чоғида давлатимиз раҳбари Туркманистон етакчисини яқинлашиб келаётган байрам - Бетарафлик куни билан самимий табриклаб, биродар туркман халқига фаровонлик ва равнақ тилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:55

    Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди

    Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.

    'Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда

    Янги тартиб ва қоидалар бўйича маълумот берилди. Эндиликда...

    'Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда

    Сирдарё вилоятида йўл-патруль хизмати ходими иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 38 ёшли аёл ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

    'Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚС "нол" ставкаси жорий қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    'Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ туғилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ туғилди

    1 январь куни Ўзбекистонда 1094 нафар чақалоқ дунёга келган бўлиб, энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида қайд этилди.

    'Байрам кунларида Тошкент метроси ва автотураргоҳлар иш тартиби ўзгаради'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Байрам кунларида Тошкент метроси ва автотураргоҳлар иш тартиби ўзгаради

    Янги йил арафасида метро узайтирилган режимда ишлайди, автотураргоҳлар эса бир неча кун бепул бўлади.