АсосийДунё

АҚШда 7 магнитудали зилзила содир бўлди

Ҳукумат цунами хавфи ҳақида ҳам огоҳлантириш берган.

'АҚШда 7 магнитудали зилзила содир бўлди'ning rasmi

Кеча, 5 декабрь куни Тошкент вақти билан 23:44 ларда АҚШнинг Сан-Франциско кўрфази яқинида, Калифорния шимолида 7 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати маълумотига таяниб, маҳаллий ОАВ хабар тарқатди.

Зилзила эпицентри Гумбольдт округидан 16 км жануби-ғарбида жойлашган. Зилзиладан сўнг, ҳукумат цунами хавфи ҳақида ҳам огоҳлантириш берди. Маълум муддатдан сўнг эса бу огоҳлантириш бекор қилинган.

    Бошқа янгиликлар