АсосийСиёсат

Бўстонлиқ туманида сайёҳлар сони 12 баробар ошди

Президент Бўстонлиқда қурилаётган “Чорвоқ дарвозаси” туристик мажмуасини бориб кўрди.

'Бўстонлиқ туманида сайёҳлар сони 12 баробар ошди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига ташриф буюриб, бунёдкорлик ишлари билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди

Хушманзара тоғлар бағридаги бу ҳудуднинг драйвери, албатта, туризм. Сўнгги йилларда инфратузилма яхшиланиб, йилнинг барча фаслида мароқли ҳордиқ чиқариш имконияти яратилди. Дам олиш, соғломлаштириш, чанғи, саёҳат, умумий овқатланиш мажмуалари барпо этилди. Эски санаторий ва болалар оромгоҳлари янгиланди.

Хусусан, беш йил аввал туманда 2 минг 240 ўринли 26 та маскан бўлган бўлса, шу даврда соҳага 2 триллион сўмдан зиёд инвестиция киритилиб, 13 мингдан кўп ўринга эга 59 та йирик туризм иншооти ишга туширилди. Асосий автомобил йўли таъмирланиб, қўшимча йўллар қурилди.

Буларнинг натижасида туризм жадал ривожланди, ташриф буюрувчилар 12 баробарга ошди. Жумладан, беш йил олдин Бўстонлиққа йилига 850 минг сайёҳ келган бўлса, бу йил 11 ойнинг ўзида 12 миллион нафар ташриф буюрган.

Бу суръат изчил давом этмоқда. Давлатимиз раҳбари шундай лойиҳалар билан танишди.

Чирчиқ дарёси бўйида “Чорвоқ дарвозаси” туристик мажмуаси қурилмоқда. Қарийб 25 гектар майдондаги мажмуада 16 та кўп қаватли уй, 3 та меҳмонхона, 2 та супермаркет, 60 дан зиёд савдо ва маиший хизмат шохобчалари, кафе ва ресторанлар, банк офиси, аквапарк, мусиқали фаввора, автотураргоҳ бўлади. Бинолар тепасига қуёш панеллари ўрнатилади. Дарё устида сайр учун шишали кўприк қурилади.

Мажмуа кунига 5 мингдан ортиқ кишига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади. Мавсумийлари билан бирга 2 минг 500 та иш ўрни яратилади.

Президентимиз хизмат турлариникўпайтириб, фаол туризмниривожлантириш, бундай мажмуаларнибошқа туманларда ҳамлойиҳалаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Ҳудудда экологияга алоҳида эътибор бериш, яшилликникўпайтириш муҳимлиги таъкидланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2025 17:24

    Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди

    Ушбу маълумот давлат раҳбарининг матбуот хизмати томонидан очиқланди.

    'Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2025 11:42

    Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

    Тошкент шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И жанобларини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

    'Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2025 08:13

    Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди

    Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.

    '“Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 20:20

    “Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди

    Президент Мирзиёев Денов ва Чироқчи туманлари ҳокимлари аҳолига тайёр лойиҳа ўрнига мажбурий кредит ўтказаётгани ва ишларни назоратсиз қолдиргани учун ишдан олинганини таъкидлади.

    'Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 18:26

    Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди

    Инклюзив бандликни кучайтириш ва камбағалликка қайтиш хавфи юқори бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича назорат Шаҳноза Мирзиёевага топширилди.

    'Президент йиғилишида икки ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари ишдан олинди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 17:22

    Президент йиғилишида икки ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари ишдан олинди

    Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинган видеоселектор йиғилишида Денов ва Чироқчи туманларидаги камчиликлар кескин танқид қилинди ва мансабдорлар лавозимидан озод этилди.