АсосийСиёсат

Босния ва Герсеговинанинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинланди

Бахтиёр Саидов Иван Орличдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

'Босния ва Герсеговинанинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинланди'ning rasmi

Иван Орлич Босния ва Герсеговинанинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хабар берди.

Қайд этилишича, Бахтиёр Саидов Босния ва Герсеговинанинг Ўзбекистондаги биринчи элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилган.

“Мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни янада жадал ривожлантиришга бўлган самимий интилишни қадрлаймиз. Дарҳақиқат, ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама, айниқса, иқтисодий соҳада самарали ҳамкорлик қилиш учун кўплаб имкониятларни кўрмоқдамиз. Жаноб элчига мамлакатдаги фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз”, дейди вазир.

    Бошқа янгиликлар