АсосийДунё

Туркияда 30 та машина аварияга учради

Ҳодисага туман ва муз сабаб бўлган.

'Туркияда 30 та машина аварияга учради'ning rasmi

Туркиянинг Ван шаҳрида 30 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақида “TRT Haber” телеканалига таяниб zamon.uz  хабар берди.

 Фожиа эрталаб Ван-Эрсиш трассасида содир бўлган. Автоҳалокатга қалин туман ва муз сабаб бўлган.

 Тўқнашув оқибатида 50 дан ортиқ киши тан жароҳати олган, бир киши эса вафот этган. Жабрланганлар шифохоналарга етказилган: улардан тўрт нафарининг аҳволи оғир.

 Аввалроқ, 7 декабрь куни Туркия шарқида 23 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлган эди. Ўшанда 30 дан ортиқ одам жароҳатланган

    Бошқа янгиликлар